Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади.
Янги корхона GTL, яъни «газни - суюқликка» технологияси асосида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн. тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.
Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter