Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевга икки томонлама муносабатлар тарихидаги қутлуғ сана – Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари қардош Қозоғистон халқини самимий табриклаб, ушбу муҳим ҳужжатда умумий тарих, маънавий ва маданий муштараклик билан боғланган мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, қардошлик ва яхши қўшничилик ришталари мустаҳкамлиги белгилаб қўйилганини таъкидлаган.

Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ҳамда Стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма декларациянинг имзоланиши ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришда янги босқич бўлгани қайд этилган.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида ўтказилаётган маданий-гуманитар ва ишбилармонлик тадбирлари халқларимиз яқинлигининг ёрқин ифодасидир, дейилган мактубда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг