Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.
«Ахборот24» кўрсатувида маълум қилишича, кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:
— «Ғалла парваришида фавқулодда ҳолат» даврида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни амалга оширишни таъминлашда вилоят ва туманлар раҳбарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш;
— 2018 йил ҳосили учун чигит экиш мавсумини юқори даражада уюшқоқлик билан ва сифатли ўтказиш учун мутасаддилар ва сектор раҳбарларининг шахсий масъулияти;
Давлат буюртмаси учун ғалла ва пахта етиштиришни кафолатли молиялаштириш бўйича жорий қилинган янги тизим афзалликлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари;
— Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, мўл ҳосил олишда «Томорқа хизмати» тузилмаларининг афзалликлари, томорқада аҳолининг меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар.
Видеоселектор йиғилиши ҳақида батафсил маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter