Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари санаси маълум бўлди

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари санаси маълум бўлди

Фото: President.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Вашингтонда давлатимиз раҳбари, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Расмий ташриф якунида икки мамлакат Президентлари "Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши" деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг