Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов: «Cентябрда вазият енгиллашса, онлайн дарслар бўлмайди»

Шерзод Шерматов: «Cентябрда вазият енгиллашса, онлайн дарслар бўлмайди»

Фото:«Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов онлайн дарслар ва 1-синфларни ўқитиш бўйича саволга жавоб берди. 

«Аввало, дарслар онлайн бўлиши тўғрисида расман маълумот берилдими?! Яхши ният қилайлик, вирусдан қутулайлик. Бошланғич таълимда дунё миқёсида онлайн мактаб тажрибаси ўзини оқласа, аллақачон шу тизимга ўтиларди. Онлайн тизим бўлмасин.

Ҳозирги ҳолатдан кўриниб турибдики, сентябрга келиб, вазият енгиллашса, онлайн дарслар бўлмайди.

Хавфсизлик чоралари кўрилса, эпидемиологик вазият ёмонлашмаслиги тўғрисида ҳам ёндашувлар бор. Бола мактабда бўлганда ҳам, дарслар телевидение орқали бўлади. Бу пандемия туфайли эмас. Мақсад узоқ ҳудудларга сифатли дарслар орқали қўшимча ёрдам бўлади»- , дея таъкидлаган Шерматов. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг