Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шимолий Корея иқтисодиёти орқага кетмоқда

Шимолий Корея иқтисодиёти орқага кетмоқда

Фото: «Hurriyet.com.tr»

Шимолий Кореяга қарши ўрнатилган санкциялар ва қурғоқчилик туфайли мамлакат иқтисодиёти ўтган йили 3,5 фоизга орқага кетган, дея хабар беради «Hurriyet.com.tr» сайти.

Бу сўнгги 20 йил мобайнидаги энг ёмон кўрсаткичдир.

Жанубий Корея Марказий банки Шимолий Кореянинг иқтисодиёти 2017 йилда 3,5 фоизга камайганини маълум қилди.

Сўнгги марта Шимолий Корея иқтисодиёти 1997 йили энг ёмон кўрсаткичда бўлган. Ўшанда мамлакат иқтисодиёти 6,5 фоизга орқага кетган эди.

«Шимолий Корея иқтисодиётидаги бундай салбий ҳолатга кўмир ишлаб чиқариш, оғир ва кимё саноатидаги пасайиш сабаб бўлган», – дейилади хабарда.

Жанубий Корея иқтисодиёти ўтган йили 3,1 фоизга ўсган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг