Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ширин шаҳрида ҳоким ўзгарди

Ширин шаҳрида ҳоким ўзгарди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 9 сентябр куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хожиматов Абдуғаффор Тиллабоевич бошқа лавозимга тайинлангани муносабати билан Ширин шаҳар ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Шу кунгача «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келган Султонов Сарварбек Тўлқинбек ўғли Ширин шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Сарварбек Султонов 1989 йилнинг 19 июлда Оқолтин туманида туғилган. 2011 йилда Гулистон давлат университети, 2013 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети магистратурасини тамомлаган. «Дўстлик» ордени соҳиби.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг