Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шоазим Миноваров Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Шоазим Миноваров Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Президентнинг «Ш.Ш.Миноваровни Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил июлидан президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Қосимов шу йилнинг 7 май куни вафот этганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг