Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳокимлик мутасаддилари ва ярим яланғоч раққосалар видеоси юзасидан баёнот берилди

Ҳокимлик мутасаддилари ва ярим яланғоч раққосалар видеоси юзасидан баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ва раққосалар акс этган видеолавҳа муҳокамаларга сабаб бўлди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги баёнотига кўра, жараён 2020 йил октябрь ойининг ўрталарида тахминан кеч соат 21:00 да (ишдан ташқари вақтда) Сирдарё туманидаги «Евро Азия» ресторанида содир бўлган. 

Ишдан ташқари вақтда бошқа фуқаролар сингари ресторанга овқатланиш учун борган масъуллар - туман ҳокими ўринбосари (ўша вақтда туман ҳокими ёрдамчиси) туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Сирдарё тумани инспекцияси бош мутахассис-давлат инспектори, «Сувоқова» давлат унитар корхонаси раҳбари ҳамда Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари бўлган.

Айтилишича, мазкур шахслар ўтирган хонага ресторанда хизмат кўрсатаётган «Шов баллет» раққоса қизлари кириб келган. Раққосаларнинг кутилмаганда кириб келиши уларга маъқул келмаган. Шу сабабли раққосаларга пул берилган ва хонани тарк этиши сўралган. Натижада видеодаги ҳолат юзага келган.

«Ҳолат юзасидан ресторан маъмурияти билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Масъул ходимларга жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги эслатиб ўтилди. Шунингдек, лавозимдан озод этиш каби қатъий чора қўлланилиши белгиланди» — дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг