Сирдарё вилояти прокурорига ўринбосар тайинланди
Муллажанов Aбдукахор Файзуллоевич — Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан хабар берилди.
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан Бош прокуратуранинг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Муллажанов Aбдукахор Файзуллоевич лавозимидан олиниб, Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди», — дейилади хабарда.
Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Басимович Ахмедов — Навоий вилояти прокурори этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter