Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёдаги далалардан бирида 100 фоиз куйиб кетган жасад топилди, ёнидаги «Cobalt»га ҳеч нима қилмаган

Сирдарёдаги далалардан бирида 100 фоиз куйиб кетган жасад топилди, ёнидаги «Cobalt»га ҳеч нима қилмаган

Фото: «Zen.yandex.ru»

Ушбу даҳшатли қотиллик Мирзаобод тумани ҳудудида содир бўлган, деб ёзади «Sirdaryo Xabarlari» ўз манбаларига таяниб.

Унга кўра, катта эҳтимол билан ўрта ёшлардаги эркак кишининг 100 фоиз куйган — ёқиб юборилган жасади куни кеча 28 май куни кундузи (тушдан кейин) Мирзаобод тумани ҳудудидаги далалардан бирида топилган.

Яна бир манбанинг таъкидлашича, жасад ёнида оқ рангли «Кобальт» автомобили ҳам топилган бўлиб, автомобилга шикаст етказилмаган («Sirdaryo Xabarlari»га автомобилнинг давлат рақами маълум эмас, тахминий маълумотларга кўра автомобил давлат рақами Тошкент вилояти ҳудудига тегишли бўлган).

Маълумот ўрнида, мазкур қотиллик билан боғлиқ хабарлар юзасидан шу вақтга қадар ҳали расмий маълумот берилмади.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг