Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш тизимида яна бир янги тайинлов

Соғлиқни сақлаш тизимида яна бир янги тайинлов

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда вазирликнинг ахборот хизмати хабар берди.

Аълонур Бахтинурович Саидов Республика қон қуйиш маркази директори лавозимига тайинланди.

Унга қон қуйиш тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, аҳолига трансфузиология бўйича даволаш-маслаҳат ёрдами ҳамда соҳада илмий-тадқиқот, илмий-амалий ва ташкилий-услубий ишларни янада кучайтириш, аҳолини хавфсиз қон таркибий қисмлари ва препаратларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш, ушбу мақсадда беғараз доимий донорлар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қон тайёрлаш ҳажмларини мунтазам ошириб бориш каби муҳим йўналишлар юклатилди.

Шунингдек, соҳага хорижнинг энг илғор ва замонавий усуллари, инновацион технологияларни кенг жорий қилиш, қон компанентлари тури ва сифатини яхшилаш, қон қуйиш хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини мунтазам ошириш бориш, хориждаги нуфузли қон қуйиш муассасалари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш  сингари вазифаларга ҳам масъул этиб белгиланди.

А.Саидов бунгача Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг