Сўх туманида содир бўлган ёнғин аянчли оқибатга олиб келди
Фарғона вилоятининг Сўх туманида жорий йилнинг 9 январь куни Чашма қишлоғи Сўх кўчасида яшовчи фуқаро Ў.А.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.
Тунда содир бўлган ёнғин оқибатида уй эгасининг ўғлини куйган ҳолдаги жасади топилган.
Юқорида кўрсатилган манзилдаги ёнғинга учта ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғинда 180 кв.метр майдонда уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 220 кв.метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter