Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Спорт иншооти қурилиши учун ажратилган 362 млрд.нинг ярмидан кўпи қаерда?

Спорт иншооти қурилиши учун ажратилган 362 млрд.нинг ярмидан кўпи қаерда?

Шавкат Мирзиёев бугун, 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда болалар спорти иншоотларини барпо этиш, қурилишда замонавий тежамкор технологиялардан фойдаланиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йилда 56 та спорт объектини қуриб, фойдаланишга топшириш, ушбу мақсадларга 362 миллиард сўм маблағ сарфланиши белгиланган. Лекин 10 сентябрь ҳолатига кўра, атиги 113 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган. Сирдарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қурилиш ишлари орқада қолмоқда.

Тегишли вазирлик ва ташкилотларга спорт объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини ўз вақтида якунлаш, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг 2019 йилги манзилли дастурини шакллантириш бўйича топшириқ берилди.

Йиғилишда 2020 йил Токиода ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик масаласи ҳам муҳокама қилинди. Мамлакатимиз спортчиларининг кўплаб лицензияларни қўлга киритиши ҳамда муносиб иштирок этиши учун тайёргарликни кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Мутасадди раҳбарларнинг соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, аҳолини оммавий спортга кенг қамраб олиш, профессионал спортни янада ривожлантириш бўйича ҳисоботлари эшитилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг