Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурияда 7 йил ичида биринчи сайлов ўтказилди

Сурияда 7 йил ичида биринчи сайлов ўтказилди

Фото: «Vedomosti.ru»

Сурияда Асад режими назоратидаги ҳудудларда 7 йил ичида биринчи марта сайлов ўтказилди, дея хабар берди «Haber7.com» нашри.

Маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайловларда 40 минг номзод 18478 та депутатлик ўрни учун баҳс олиб борган. 

Сурия давлат телеканали сайлов жараёнини турли ҳудудлардан намойиш этди. Хусусан, Шом, Тартис ва Лазкиядаги сайловчиларнинг овоз бериш жараёни тасвирга олиниб, эфирга узатилган.

Сурия ҳарбийларининг ИШИДдан қайтариб олган Дайр ва Зорда ўрнатилган сайлов қутилари киши эътиборни тортган. 

«PYD» назоратида бўлган ҳудудларда сайлов ўтказиш имкони бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг