Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда 2,5 кг, Тошкентда 3 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Сурхондарёда 2,5 кг, Тошкентда 3 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Фото: Хавфсизлик

Сурхондарёда 2,5 кг опий моддаси, Тошкентда 3 кг кўкнори бошоқлари мусодара қилинди.

ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегарасининг Термиз тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум кимсалар ташлаб кетган, умумий оғирлиги 2 килограмм 562 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасини топишди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, унинг эгаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 1974 й.т. шахснинг яшаш хонадонида 2 кг 930 гр кўкнори бошоқлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда олиб қўйилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг