Сурхондарёда опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллади
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллашди. Бу ҳақда вилоят телевидениеси лавҳасида хабар қилинди.
Унга кўра, опа-укалар муқаддам судланган ва жазони ўтаб чиққан фуқарони бу ишга жалб этишга ҳаракат қилишган ва «иш» битгандан сўнг 3 миллион сўм беришни ваъда қилганлар.
Аммо «киллер» ўз вақтида бу ҳақда ИИБ ходимларига маълум қилган. Натижада саҳналаштирилган «қотиллик»дан сўнг, асл айбдорлар ушланди.
Айни вақтда уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter