Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Табиат билан уйғунликда: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида «Global Wellness Day» нишонланди

Табиат билан уйғунликда: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида «Global Wellness Day» нишонланди

8 июн куни Тошкент вилоятидаги «Green Hills Resort» дам олиш масканида «Global Wellness Day»нинг (Бутунжаҳон саломатлик куни) 13 йиллик байрами бўлиб ўтди.

Тадбирда БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори Сабина Маҳл, Экология вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева, «Global Wellness Day» элчиси Нодира Коржу, «ЎзРепорт» телеканали директори Равшанхон Жўраев, «Green Hills Resort» директори Санжар Салихов, экология фаоллари, спорт мухлислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқалар иштирок этди.

Бу йилги мавзу - #MagentaNature инсоният ва табиий дунё ўртасидаги чуқур боғлиқликка, маънавий ва жисмоний фаровонликка яхлит ёндашувни илгари суришга қаратилган.

Тадбирда йога ва шунингдек, дарахтларга меҳр кўрсатишга қаратилган машғулотлар ташкил этилди. Иштирокчилар тоза ҳаво ва гўзал табиат қўйнида севимли машғулотларидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлдилар. Бундан ташқари, овқатланишни баҳолаш, Тибет идиши билан медитация, катталар ва болалар учун соғлом турмуш тарзи бўйича семинарлар, ўйинлар ва эко викториналар ҳам ўтказилди.

Июн ойининг иккинчи шанбасида нишонланадиган «Global Wellness Day» аҳолининг соғлом ва мувозанатли турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида хабардорлигини оширишга қаратилган. «Бир кун бутун ҳаётингизни ўзгартириши мумкин» мавзусидаги тадбир бутун дунё бўйлаб инсонларни ижобий одатларни қабул қилишга ва уларнинг жисмоний, руҳий ва ҳиссий фаровонлиги ҳақида қайғуришга ундайди.

2023 йилда Ўзбекистон ушбу глобал саломатлик ҳаракатига қўшилди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Греэн Ҳиллс Ресорт” дам олиш масканида бу йил иккинчи марта “Глобал Велнесс Дай” нишонланди. Тадбир бош ҳамкорлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг