Таниқли актриса номидан фирибгарлик қилган бола ушланди
Таниқли актриса номидан фейк аккаунт очиб, фуқароларнинг пулини ечиб олган ўқувчи фош қилинди.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. жорий йилнинг 15 март куни Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, 14 март куни қизи Н.Р.нинг «Instagram» ижтимоий тармоғидаги профилига «giveaway-asal» ва «asalshodieva_dar1t» номи билан очилган номаълум профиль эгаси томонидан «Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз» деган мазмундаги ёзма хабарнома келганлиги, профиль ортидаги номаълум шахс билан ёзишма жараёнида, унинг алдовларига ишониб ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берганлиги, сўнг шу куни соат 21.00ларда банк картасида мавжуд бўлган жами 600.000 сўм миқдордаги пули йўқолганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.А. аниқланди.
Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги банк карталар коди ва паролини ҳеч қандай шароитда, ҳеч кимга маълум қилмаслик, фирибгарларнинг найрангларига тушиб қолмаслик ҳақида яна бир бор огоҳлантирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter