Таниқли рэпер АҚШ президенти бўлиш орзусида

АҚШлик рэпер Канье Уэст иккинчи бор мамлакат президенти бўлиш истагини билдирди.
У бу ҳақда Твиттердаги саҳифасида ёзган.
«Ҳозир биз Америка орзуси, худога ишончни юзага чиқариш ва келажакни қуришни бошлашимиз керак», — дея ёзган санъаткор.
Уэст 2015 йилдаёқ 2020 йилги сайловларда қатнашиш орзусини билдирганди. Аммо у рўйхатдан ўтишга улгура олмаган.
Ноябрда бўлиб ўтиши кутилаётган сайловларда амалдаги президент Доналд Трамп ва Обама даврида вице-президент бўлган Жо Байден кураш олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter