Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Янги Ўзбекистон бунёдкори!
Муҳтарам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев! Таваллуд айёмингиз муносабати билан сизга чуқур ҳурмат ва самимий эҳтиром изҳор этамиз.
Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистон ғояси асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олди. Конституциянинг янги таҳрирда қабул қилиниши, инсон қадрини улуғлашга қаратилган сиёсат, маҳалла тизимини янада кучайтириш, рақамли давлат хизматларини кенгайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги туб ўзгаришлар халқимиз ҳаётида ўзининг амалий самарасини намоён этмоқда.
Айниқса, давлат хизматларини рақамлаштириш, my.gov.uz орқали аҳолига юзлаб хизматларни масофадан туриб кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, ипотека ва уй-жой дастурларини кенгайтириш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинаётган қарорлар мамлакат тараққиётининг янги босқичини белгилаб бермоқда.
Халқаро майдонда Ўзбекистоннинг нуфузи тобора ошиб, қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик сиёсати, йирик инвестиция лойиҳалари ва очиқ ташқи сиёсат мамлакатимизга бўлган ишончни янада мустаҳкамлади. Бу улкан ютуқлар сизнинг узоқни кўзлаган стратегик сиёсатингиз, халқпарварлик тамойилларига содиқ раҳбарлик фаолиятингиз самарасидир.
Муҳтарам Президент!
Таваллуд айёмингиз муносабати билан, сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, юксак шижоат ва Янги Ўзбекистонни янада тараққий эттириш йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Юртимиз тинч, халқимиз фаровон, Ватанимиз равнақи янада юксак бўлсин!
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Муҳтарам Президент!


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter