Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Телеграм аккаунтлари эгаллаб олинмоқда. Нима қилиш керак?

Телеграм аккаунтлари эгаллаб олинмоқда. Нима қилиш керак?

Бугунги кунда Telegram мессенжери аккаунтларини ноқонуний эгаллаш ҳолатлари аниқланмоқда.

Киберхавфсизлик марказига кўра, фирибгарлар танишингиз (аккаунти фирибгарлар томонидан эгалланган бўлса) ёки нотаниш аккаунтдан «Telegram Premium» совға қилишганлигини билдириб, уни қабул қилиш учун смс-хабарномадаги рақамларни киритишни сўрайди. Шундан сўнг фирибгарлар телеграм мессенжери бошқарувини қўлга киритадилар.

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун мутахассислар қуйидагиларга риоя этишингизни тавсия қилади:

  • Икки томонлама аутентификацияни ўрнатинг;
  • Ҳар қандай ҳолатда ҳам смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
  • Мессенжер қурилмалар бўлимидаги «Фаол сеансларни» текширинг бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг