Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Теннис спорт тури оммалаштирилади

Теннис спорт тури оммалаштирилади

Теннис спорт турини 2030 йилгача оммалаштириш ва ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

ПҚ–347-сон қарорга мувофиқ, теннис билан доимий шуғулланувчилар сонини 3 000 нафаргача етказиш, теннис бўйича тренерлар сонини 200 нафарга етказиш, теннис спорт тури бўйича Осиёда топ-5 таликка кириш ҳамда теннис спорт турини истиқболли спорт турлари қаторига киритиш чораларини кўриш, шулар жумласидан.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 октябрдан анъанавий тарзда теннис бўйича Ўзбекистон Республикасида қуйидаги мусобақаларни ўтказиб бориш йўлга қўйилади:

  • Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) ва Аёллар тенниси ассоциацияси (WTA) ҳамда Халқаро теннис федерацияси (ITF) шафелиги остида бўлиб ўтадиган халқаро теннис мусобақалари;
  • ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги;
  • ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Республика чемпионати;
  • катталар ўртасида “Uzbekistan open” халқаро турнири;
  • эркаклар ўртасида “ATP Challenger” халқаро мусобақаси.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг