Теп-текис дала ўртасида кутилмаганда улкан ўра пайдо бўлди — Мексика
Мексика марказидаги экин майдонларидан бирида ер чўкиб, тахминан 60 метр диаметрли ўра ҳосил бўлди. Ғайриодатий ҳодиса ҳақида CNN канали хабар берди.
Ҳодиса юз берган ҳудуд — Пуэбла штатидаги Санта-Мария-Сакатепек муниципалитети. Ўранинг чуқурлиги 20 метрлар чамаси бўлиб, сув билан тўлган. Аввалига эни 5 метрлар атрофида бўлган ўра бир неча соат ичида жуда катталашиб кетган.
Дала майдонида яшовчи оила бошқа жойга кўчирилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, маҳаллий ҳокимият маҳаллий аҳолини бу ерга яқинлашмасликка чақирди. Ер чўкиши ҳодисаси сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter