Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термиз шаҳрини барқарор табиий газ билан таъминлаш учун 70 миллиард сўм ажратилади

Термиз шаҳрини барқарор табиий газ билан таъминлаш учун 70 миллиард сўм ажратилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Сурхондарёда 1 октябрга қадар 1  минг 230  километр йўл таъмирланади, 700  километр сув, 28  километр оқова сув тармоқлари реконструкция қилинади ва 1  минг километр электр тармоғи тортилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев вилоятда ўтказилган фаоллар йиғилишида маълум қилди.

Шунингдек, Термиз шаҳар аҳолисини барқарор табиий газ билан таъминлаш мақсадида, қўшимча магистрал газ қувурларини қуриш учун махсус Жамғармадан 70  миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, Денов шаҳрида 100 миллиард сўм бюджет маблағлари ҳисобига, янги оқова сув иншооти бу йил қуриб битказилади ва 170 минг аҳоли канализация хизматлари билан қамраб олинади.

Яқин 2-3  йилда вилоятда 1,5 миллион аҳолининг ичимлик сув муаммоларини тўлиқ ҳал қилиш мақсадида «Тўпаланг» сув омборидан  400 километр магистрал тармоқлар қурилади. Бунинг учун Халқаро молия институтларидан 150 миллион доллар жалб қилиш бўйича лойиҳа таклифи киритилади.

Шунингдек, вилоятда ижтимоий, коммуникация ва йўл инфратузилмасини ривожлантиришга, 2021 йил учун қўшимча 200  миллиард сўм ажратиш топшириғи берилди. Ушбу маблағнинг 80 миллиард сўми Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилашга йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг