Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Термизда баҳолаш корхонаси ходими қўлга тушди

Термизда баҳолаш корхонаси ходими қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Термиз туманида фуқаронинг бузилишга тушган уйи учун 623 млн сўм компенсация ундириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда “Б.Д.” номли баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖда норасмий ишлаб келган О.А. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, унинг “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидаги хонадони бузилишга (СНОС) тушганлигидан фойдаланиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдами билан 623 млн сўм компенсация пулини тезлаштириб ундириб бериши эвазига 900 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг