Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

“Тўғри йўлдан оғдиришган” — Жапаров Ташиевнинг ишдан олинишини изоҳлади

“Тўғри йўлдан оғдиришган” — Жапаров Ташиевнинг ишдан олинишини изоҳлади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров яна бир бор Қамчибек Ташиевни лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин дўстимга қўнғироқ қилдим, бу ерда юз бераётган вазиятни тушунтирдим, уни лавозимидан озод этаётганимни айтдим ва шундан кейин қарор қабул қилдим”, — деди Садир Жапаров “Хабар” агентлигига берган интервьюсида.

Қирғизистон президентининг сўзларига кўра, у ушбу шошилинч қарор билан, аксинча, дўстини асраб қолган.

“Чунки унинг атрофида бўлганлар — уларни ‘оқсоқоллар’ деймизми ёки ‘кўксоқоллар’, ҳар ҳолда улар дўстимни тўғри йўлдан оғдиришар эди. Улар Қамчибек Ташиев номи билан ниқобланиб, парламент депутатлари, масъул давлат хизматчилари ва жамоатчиликка танилган шахсларга: ‘Генерал томонга ўтинглар’, деб мурожаат қила бошлашган”, — дея қўшимча қилди Жапаров.

Унинг таъкидлашича, агар Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилмаганида, мазкур йўналишда иш олиб борган шахслар ҳаракати натижасида бундай чақириқлар янада фаоллашиши мумкин эди. Бу эса давлат аппарати ходимлари ва жамият ичида бўлинишларга, эҳтимолий қарама-қаршиликларга олиб келиши хавфини туғдирган бўларди.

“Шунинг учун дўстимни лавозимидан озод этишга мажбур бўлдим. Давлатдаги барқарорлик мен учун ҳамма нарсадан устун”, — деди у.

Маълумот учун, Ташиев 13 февралга ўтар кечаси хориждаги даволаланишни муддатидан аввал якунлаб, Қирғизистонга қайтган.

Эслатиб ўтамиз, 10 феврал куни Қамчибек Ташиев лавозимдан озод этилганди. Унинг билдиришича, лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарор у учун кутилмаган бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг