Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон 2037 йилдан тўлиқ «яшил» энергетикага ўтмоқчи

Тожикистон 2037 йилдан тўлиқ «яшил» энергетикага ўтмоқчи

Фото: ASIA-Plus

Тожикистон 2037 йилдан электр энегриясини фақат «яшил» энергетика асосида ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон маълум қилди.

Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган «Сув 2018–2028 йилларда барқарор ривожланиш учун» Ҳаракатлар ўн йиллиги бўйича юқори даражадаги учинчи халқаро конференция очилиш маросимида сўзга чиқди.

«Бизнинг яна бир мақсадимиз — 2037 йилга бориб Тожикистонни «яшил» мамлакатга айлантиришдир», — деди қўшни давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг