Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Токио тиббиёт университети 20 йил талаба қизларнинг баҳосини онгли равишда пасайтириб келган

Токио тиббиёт университети 20 йил талаба қизларнинг баҳосини онгли равишда пасайтириб келган

Фото: «Educationbro.com»

«Ракурс» хабар беришича, Токио тиббиёт ва стоматология университетида 20 йил давомида талаба қизларнинг баҳоси атайин паст қўйиб келинган. Йигитларга эса аксинча, баҳолар юқорилатиб қўйилган.

Тестнинг биринчи босқичида қизлардан 20 балл олиб ташланиб, талаба йигитларга 20 баллдан қўшиб берилган. Йигирма йил давом этиб келган бу фирибгарлик яқинда университетда порахўрлик жиноятларига қарши олиб борилган суриштирув давомида юзага чиқди.

Япония университетлари ТОП-20»лигига кирувчи Токио тиббиёт ва стоматология университети мамлакат халқидан кечирим сўради.

Ғалати амалиёт сирини эса университет раҳбарияти шундай изоҳлади: «Аёллар бола тарбиясини деб кўпинча ишдан бўшаб кетишади. Шунинг учун ҳам биз врачлар кўпроқ эркаклардан чиқишини истаганмиз ва шунга ҳаракат қилганмиз».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг