Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Толибон» айрибошлаш усулида Россиядан 1 млн баррель нефть сўрамоқда

«Толибон» айрибошлаш усулида Россиядан 1 млн баррель нефть сўрамоқда

«Толибон» ҳукумати Москва афғон товарларидан манфаатдор бўлса, Россия нефтини бартер йўли билан етказиб бериш бўйича келишиб олишни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат Cаноат ва савдо вазири вазифасини бажариб келаётган Нуриддин Азизий РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

«Биз учун энг муҳим бўлган нарса нефт-газ лойиҳаси ҳисобланади. Агар Россия Афғонистоннинг баъзи маҳсулотларига эҳтиёж сезса, айри бошлаш йўлини кўриб чиқишимиз мумкин», – дейди Азизий.

Афғонистон Саноат ва савдо вазирлиги делегацияси якшанба куни Москвага етиб келди. «Толибон» ҳукумати томонидан юборилган бизнес миссияси бугун Москвада россиялик ҳамкасблари билан музокараларни бошлайди. Музокаралар чоршанба кунига қадар давом этади.

Маълумот ўрнида, шу йилнинг июнь ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган халқаро иқтисодий форумда Афғонистон савдо-саноат палатаси раҳбари толиблар Россиядан 5 минг тонна нефть ва 2 миллион тонна ғалла сотиб олиш истагида эканини билдирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг