Тошкент аэропортида янги терминал очилди (фото)
Бугун, 15 июнь куни Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида 1 соат ичида 1200 нафаргача бўлган йўловчиларга хизмат кўрсата оладиган янги залнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Uznews».
Янги терминал муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда «қизил» ва «яшил» йўлаклар, 4 та юк лентаси, паспортни назорат қилувчи 24 та пункт, иккита валюта алмаштириш пунктлари, иккита «Duty free» дўкони ва иккита кафе-бар мавжуд.
Таъкидлаш жоиз, янги терминалда паспорт назоратидан ўтиш вақти 7-10 дақиқагача қисқаради (аввал бу жараёнга 15-20 дақиқа кетарди).
«Янги залнинг очилиш кунида авиакомпания ходимлари ва ОАВ вакиллари Сеул–Тошкент йўналишида учиб келган 243 нафар йўловчиларни кутиб олишди», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter