Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент фестиваллар шаҳрига айланади. Дастлабки тадбир — «Chilla Fest-2018»

Тошкент фестиваллар шаҳрига айланади. Дастлабки тадбир — «Chilla Fest-2018»

2018 йилнинг ёз палласида Ўзбекистон шаҳарлари маданияти тарихида янгича саҳифа очилади. 29 июлдан бошлаб, Тошкент шаҳар ҳокимияти кенг кўламдаги фестиваллар кетма-кетлигини бошлайди. Тадбирлар орасида биринчи бўлиб, «Chilla Fest-2018» фестивали ўтказилади. Пойтахтимизнинг бешта энг йирик истироҳат боғи, оммавий халқ сайиллари марказига айланади.

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, «Chilla Fest-2018» фестивали дастури турли ёшдаги кишилар эътиборини қамраб олишга мўлжалланган, оилавий фестиваль дастуридир. Мусаффо осмон остида ўтказиладиган ушбу тадбир, бешта истироҳат боғларида ўтказилади: «Локомотив» истироҳат боғи, Central Park, Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи, «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи, «Green Park».

Ташкилотчилар амалдаги аттракцион ва арғимчоқларга қўшимча равишда ахборот-кўнгилочар ва ҳунармандчилик ҳудудларини ташкил қиладилар ҳамда қўшиқ ва рақс ансамблларини жалб қиладилар. Фестиваль дастури турли ёш тоифаларини ўз ичига қамраб олиб, оилавий ва дўстона муҳитда мароқли вақт ўтказишга шароит яратиб беради.

«Бизнинг мақсадимиз, шаҳар аҳолиси бир кунини бўлса ҳам, ўз юмушларини унутиб, ўзларига яқин ва азиз бўлган инсонлар, оила аъзолари даврасида ўтказишларига эришишдир. Тошкент шаҳри кундан-кунга обод, гўзал, қулай ва очиқ шаҳарга айланмоқда. Об-ҳаво муҳити ва истироҳат боғларининг ривожланган инфратузилмаси, бу турдаги тадбирларни очиқ ҳавода ўтказишга ундайди. «Chilla Fest-2018» бир вақтнинг ўзида бешта жойда ўтказилиши, гавжумликни олдини олиш, аҳолининг бемалол дам олиши ва ўзларига қулай жойни танлаш имконини беради. Умид қиламизки, кейинги йилда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари ҳам, бу турдаги тадбирларни ўз маданий дастурларига киритадилар»,—дейди Тошкент шаҳар ҳокими в.в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳомийлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги таклифларга очиқлигини маълум қилган. Қуйидаги йўналишларда фаолият олиб борувчи ташкилотлар ҳокимликка мурожаат қилишлари мумкин:

  • «Chilla Fest-2018»да ўз корхонангиз зонасини жойлаштириш;
  • фестиваль доирасида озиқ-овқат савдо шахобчаларини очиш;
  • тадбир ўтказишда ўз ёрдамингизни таклиф қилиш;
  • истироҳат боғларининг йирик саҳналарида чиқишларни амалга ошириш.
Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг