Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент кичик ҳалқа йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади

Тошкент кичик ҳалқа йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади

Фото: «Kun.uz»

Эртага, 25 декабрь куни соат 9:00 да Тошкент кичик ҳалқа йўлида «Ватанпарварлик» марафонига старт берилади. Марафон муносабати билан Тошкент кичик ҳалқа йўлининг айрим қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 12 километр масофани ташкил этадиган марафон «Амилов» (Crafers) қандолат фабрикасидан бошланади. Финиш чизиғи Тошкент Жанубий вокзали олдида.

Мазкур марафон «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилмоқда. Унда барча ёшдаги фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Ғолиблар Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги томонидан медаллар, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Юзага келадиган ноқулайлик учун олдиндан узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг