Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент-Марказий вокзали ўз фаолиятини бошлайди

Тошкент-Марказий вокзали ўз фаолиятини бошлайди

Фото: «Xabar.uz»

16 август санасидан  маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан давом эттиришингиз мумкин.

Яъни юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб», тезюрар «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва «Тошкент — Волгоград — Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.

Ҳозирда Тошкент-Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 август санасидан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, 15 июлдан Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг