Тошкент шаҳрида халқаро талабларга жавоб берувчи замонавий лабораториялар мажмуаси иш бошлади
Пойтахт санитария-эпидемиология тизимида муҳим янгилик юз берди. Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси қошидаги лабораториялар мажмуаси БМТнинг Лойиҳа хизматлари бўйича бошқармаси (UNOPS) билан ҳамкорликда тубдан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур мажмуанинг очилиш маросимида соҳа мутасаддилари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Замонавий технологиялар ва илғор таҳлил ускуналари билан жиҳозланган ушбу объект аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда хавфли инфекцияларни эрта аниқлашда стратегик аҳамиятга эга. Реконструкция жараёнида лабораториянинг техник имкониятлари халқаро стандартларга мослаштирилди, бу эса таҳлиллар сифати ва аниқлигини янада оширишга хизмат қилади.
Янгиланган мажмуада фаолият юритадиган мутахассислар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, улар эндиликда энг юқори даражадаги эпидемиологик хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда тадқиқотларни амалга оширишлари мумкин.
Ушбу лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши пойтахт санитария-эпидемиология хизматининг салоҳиятини кучайтириб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
Мазкур янгилик соҳадаги тизимли ислоҳотларнинг узвий давоми бўлиб, юртимизда жамоат саломатлигини таъминлашга қаратилган ишларнинг яна бир муҳим натижасидир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter