«Тошкент-Термиз» ва «Душанбе-Термиз» йўли реконструкция қилинади

Сурхондарё вилоятида келгуси беш йилда 6 минг километр автомобиль йўллари ва кўчалар, 300 та кўприкни қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашув вақтида маълум қилди.
Амалдаги давлат раҳбарининг таъкидлашича, бу ишлар учун 2 триллион сўм йўналтирилади. Бундан ташқари, «Дарбанд-Денов», «Тошкент-Термиз» ва «Душанбе-Термиз» йўналиши бўйича 180 километр автомобиль йўлларини реконструкция қилишга халқаро молиявий институтларининг маблағларидан 380 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter