Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ва Навоийда 28 нафар бемор тузалди

Тошкент ва Навоийда 28 нафар бемор тузалди

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 20 нафар ва Навоий вилоятида 8 нафар, жами 28 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Коронавирусга қарши фидойилик билан курашаётган шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугуннинг ўзида Тошкент шаҳридан бир йўла 49 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлди. Улар орасида тожикистонлик бир нафар 40 ёшли фуқаро ҳам бор.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1572 нафарни ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1592 нафарга етиб, даволанаётган беморлар сони 847 нафарни ташкил этмоқда.

Навоий вилоятида бугун 8 нафар бемор соғайиб, тузалганлар сони 150 нафарга етди. Ҳозирда вилоятда 92 нафар бемор ушбу инфекцияга қарши шифо олмоқда.

Айни пайтга қадар мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинганлар 4591 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар сони эса 3532 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг