Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида 5 ойдан бери яшириниб юрган шахс қўлга тушди

Тошкент вилоятида 5 ойдан бери яшириниб юрган шахс қўлга тушди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Бекобод туманида яшовчи фуқаро Х.Эшматов туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. 

У аризасида жорий йилнинг 18 январдан 19 январга ўтар кечаси ўзига тегишли савдо дўконига номаълум шахс яширин равишда кириб, (тахминий суммаси 4 млн сўмдан ортиқ бўлган) озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларни олиб кетганлигини ва ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.

Қидирув-суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Бекобод шаҳри 5-даҳада яшовчи 1995 йилда туғилган А.П. содир этганлиги ППХ ходимлари сафдор У.Азимов ва Ш.Қораевлар томонидан аниқланиб, 2 июнь куни ушланди.

Шунингдек, савдо дўкондан ўғирланган 10 дан ортиқ қурилиш моллари далилий ашё сифатида олиниб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан қўзғатилган ва жиноят иши терговга ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг