Тошкентда 3 ёшли болани ўлдирганликда гумонланган шахснинг суди қачон бошланиши айтилди
Жорий йил 11 июль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 3 яшар болани қасддан ўлдирган 30 ёшли эркак ушлангани хабар қилинганди.
Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур шахс (С.М.)га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 15 ноябрь куни соат 14.30 да жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида бошланади.
Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра С. М. Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот учун, С.М. га оид жиноят иши Тошкент шаҳар судига жорий йилнинг 29 октябрь куни келиб тушган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter