Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ярим тунда аёл чақалоғи билан қутқариб қолинди

Тошкентда ярим тунда аёл чақалоғи билан қутқариб қолинди

Бўзсув канали ҳудудида хизмат қилаётган икки нафар ИИО ходими аёл боласи билан сувга сакраганини кўриб қолишади. Оддий аскар Элнур Калиқулов дарҳол сувга сакраб, аввал чақалоқни, сўнг аёлни қутқаради.

Ҳодиса 25 апрель куни соат 23:00 атрофида Юнусобод туманида содир бўлган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, аёл ва унинг боласи касалхонага ётқизилган. У ерда биринчи тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатилган.

Қайд этилишича, 20 ёшли бухоролик аёл турмуш ўртоғи ташлаб кетгани сабаб ҳаёт қийинчиликларини бошдан кечириб, ўзи ва фарзанди жонига қасд қилишга уринган.

Айни пайтда аёл билан психологлар ишламоқда. Унинг бир ёшга ҳам тўлмаган ўғли вақтинча Меҳрибонлик уйидаги чақалақлар бўлимига топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг