Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Британия менежмент университети очилади

Тошкентда Британия менежмент университети очилади

Президентининг «Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, университет «British management university» масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги нодавлат таълим муассасаси сифатида фаолият юритади.

Хусусан, олийгоҳда Лондон, Рединг университетлари ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш, уларнинг малакали профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини кенг жалб этиш кўзда тутилган.

Белгиланишича, университетга ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ва ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул 20 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

Шунингдек, университетда дастлабки босқичда «Лойиҳаларни бошқариш», «Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш», «Тадбиркорлик ва инновациялар», «Халқаро электрон тижорат» ҳамда «Рақамли иқтисодиёт» йўналишлари бўйича абитуриентлар қабули амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, таълим муассасаси 2020-2021 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг