Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда илк бор ярим марафон ўтказилади

Тошкентда илк бор ярим марафон ўтказилади

Фото:«Gubkin.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан янги ярим марафон лойиҳасига қўл урди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Марафон 24 март куни ўтказилади. Ярим марафоннинг узоқлиги 21 км 097,5 метр. Унда 18 ва ундан юқори ёшдаги аёллар ва эркаклар, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Туркия ва Хитой давлатларининг жамоалари ҳам иштирок этади.

Бундан ташқари, 5 км масофага югуриш мусобақаси ҳам ўтказилиб, унда 15 ва ундан юқори ёшдагилар қатнашиши мумкин.

Марафонда қатнашмоқчи бўлганлар 15 февралдан 15 мартга қадар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг