Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда мактаб қизлари ўртасида «разбор» юз берди

Тошкентда мактаб қизлари ўртасида «разбор» юз берди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 331-мактаб қизлари ўртасида юз берган жанжал акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 13 апрель куни тахминан соат 12.30 ларда вояга етмаган, 2006 йилда туғилган Ҳ.С. ва 2007 йилда туғилган Д.У.лар Янгиҳаёт тумани 8-ҳудуддаги қурилиши тугалланмаган объект ҳудудида жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, вояга етмаган 2009 йилда туғилган С.Х.ни уриб, енгил тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг