Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда метро йўловчилар ҳаётини хавфга қўйиб очиқ эшик билан ҳаракатланди

Тошкентда метро йўловчилар ҳаётини хавфга қўйиб очиқ эшик билан ҳаракатланди

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги Пушкин ва Буюк ипак йўли бекатлари оралиғида вагоннинг эшиги ёпилмаган. Шунга қарамай, йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда метро ўз ҳаракатни давом эттирган. Бу ҳақда Xushnudbek.uz канали маълум қилди.

«Бунақа даҳшатни фақат триллер киноларда кўриш мумкин эди, аммо ўз ишига масъулиятсиз инсонларнинг касрига, минг афсуски, бизда бунақа ҳолатлар кундалик воқеага айланиб қолаётгандек.

8 апрель куни Сергели йўналишида контакт рельсининг кронштейнлари чиқиб кетган, вагонлардаги йўловчилар эса эвакуация қилинганди.

18 март куни эса «Олмазор» ва «Сирғали» метро йўналишининг «Бекат-1» бекатлари оралиғида иккита вагон тўқнашиб кетганди.

Ишқилиб охири бахайр бўлсин. Бунга жавоб берадиган бирор зот борми?», деб ёзади блогер.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг