Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда мудҳиш ЙТҲда «Matiz» сочилиб кетди

Тошкентда мудҳиш ЙТҲда «Matiz» сочилиб кетди

2022 йилнинг 29 июль куни соат тахминан 13:00 ларда Бектемир тумани, Истиқлол кўчасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳайдовчи 2002 йилда туғилган Ш.Х. «Matiz» русумли, давлат рақам белгиси 01 Р 419 DB бўлган автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1992 й.т., Д.Д. бошқарувидаги «Howo» русумли, давлат рақам белгиси 01 599 TGA юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, «Matiz» автомашинаси ҳайдовчиси белгиланган тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотганлиги сабабли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Howo» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида «Matiz» автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг