Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда оғир жиноят содир этган шахслар қидирилмоқда

Тошкентда оғир жиноят содир этган шахслар қидирилмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан пойтахтда оғир жиноят содир этиб, дастлабки терговдан яшириниб юрган 1983 йилда туғилган, муқаддам судланган Aллаберганов Жамшид Усмонович қидирилмоқда.

Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди. 

Агар сиз ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз қуйидаги телефон рақамларига хабар беришингиз мумкин:

71-281-92-54, 98-124-00-50, 97-710-49-94, 97-156-78-87.

Шунингдек, бир қанча жиноятлар содир этиб, дастлабки терговдан яшириниб юрган 1997 йилда туғилган, муқаддам судланган Норматов Азизжон Ахмаджон ўғли ҳамда 1997 йилда туғилган муқаддам судланган Абдужабборов Саидаъло Абдували ўғли қидирилмоқда.

Агар сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз қуйидаги телефон рақамларига хабар беришингиз мумкин:

71-233-71-47, 71-281-92-54, 98-124-22-26, 90-951-36-64.

Махфийлик кафолатланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг