Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги мактабда ўқувчи тўсатдан вафот этди. Бош прокуратура изоҳи

Тошкентдаги мактабда ўқувчи тўсатдан вафот этди. Бош прокуратура изоҳи

Фото: Xabar.uz

Тошкентнинг Миробод туманида 13 ёшли бола вафот этгани бўйича хабар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳодисани расман тасдиқлади. 

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодиса жойида жанжал ва келишмовчиликлар қайд қилинмаган.

11 апрел куни суд-тиббий экспертизасининг дастлабки натижалари чиққан, экспертлар ўткир юрак етишмовчилиги, ошқозон ости безида кўп миқдорда қон кетишини, мия ва ўпкада шиш пайдо бўлишини аниқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг