Тошкентда содир бўлган ёнғинда уй эгаси ҳалок бўлди
Бугун, 14 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшаган Е.П. (исмли аёл)нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Оқибатда уйнинг 4 кв.м майдонида дивани ёниб, зарар кўрган. Шу билан бирга, Е.П.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган ва унинг уйида меҳмонда бўлган қўшниси Н.Р. (исмли аёл) тутундан заҳарланиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Аниқланишича ёнғин Е.П. маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққан. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter