Тошкентда совуқ сув нархи 24 апрелда ошди, бу ҳақда бир кундан сўнг хабар берилди
![Тошкентда совуқ сув нархи 24 апрелда ошди, бу ҳақда бир кундан сўнг хабар берилди](https://xabar.uz/static/crop/2/2/920__95_2203319621.jpg)
Тошкент шаҳрида совуқ сув нархи 24 апрелдан эътиборан ошди. Бу ҳақда «Сувсоз» томонидан бир кундан сўнг расмий хабар берилди.
Ташкилот расмий сайтида 25 апрелда берилган хабарда шундай дейилади:
«Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил, 2 апрелдаги №499 сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрида совуқ сув учун қуйидаги тариф ўрнатилади.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йилнинг 12 январдаги №69 сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрида совуқ сув етказиб бериш учун 2018 йилдаги тарифга нисбатан 1 метр куб учун 100 сўм миқдорида устама ҳақ қўшилади» .
Хусусий уйларда:
Канализация ўтказилган уйда 1 метр куб учун = 715 сўм
Канализация ўтказилмаган уйда 1 метр куб учун = 380 сўм.
Кўп қаватли уйларда:
Марказлашган иссиқ сув таъминоти бор уйда 1 метр куб = 1050 сўм.
Марказлашган иссиқ сув таъминоти бўлмаган уйда бир метр куб = 715 сўм.
Шунингдек канализация ўтказилган хусусий уйларда ички водопровод, раковина, унитаз, ванна (ҳаммом) ёки ички сув иситиш тизимига эга душ бўлган тақдирда бир киши учун 1 майдан эътиборан 10 116,43 сўм тўланади. Тариф кўтарилгунга қадар 8933,22 сўм бўлган. 2019 йилнинг апрел ойидан эса 9083,15 сўм бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter