Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда суварак ва пашшалар макон қилган нонвойхона ҳамда ошхоналар аниқланди (видео)

Тошкентда суварак ва пашшалар макон қилган нонвойхона ҳамда ошхоналар аниқланди (видео)

Фото: «Uznews.uz»

Тошкентдаги Миробод, Юнусобод, Сергели, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманларидаги айрим ошхона, нонвойхона, кафе, сомсахоналарда тозалик қоидаларига умуман жавоб бермаслини аниқланди. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар бермоқда.

Махсус ишчи гуруҳ амалга оширган рейд давомида ўрганилган нонвойхона, кафе, ошхона, сомсахоналарнинг бирортасида ҳам тозалик қоидаларига риоя қилинмаслиги, аксинча турли зарарли ҳашоратлар уларда бемалол ҳаракатланиб юргани, хизматчиларнинг тиббиёт дафтарчалари йўқлиги маълум бўлган.

Ўрганишлар давомида ушбу туманларда бу аянчли ҳолатлардан туманларнинг cанитария қоидаларини назорат қилувчилар ҳамда cолиқ идораси ходимлари ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳам кўз юмиб келишгани таъкидланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг